Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳни узайтириш бўйича муҳокама қилинаётган меморандум тафсилотлари пайдо бўлди

АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳни узайтириш бўйича муҳокама қилинаётган меморандум тафсилотлари пайдо бўлди

АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳни узайтириш бўйича муҳокама қилинаётган меморандум тафсилотлари пайдо бўлди – Axios.

Бу ҳақда агентлик ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларига кўра, бу урушни тугатувчи тинчлик шартномаси эмас, балки сулҳни 60 кунга узайтириш тўғрисидаги келишув бўлиб, уни яна узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Келишув қуйидаги бандларни ўз ичига олади:

– Ҳўрмуз бўғозини очиш ва уни миналардан тозалаш;

– АҚШ томонидан Эрон портларига қўйилган блокадани олиб ташлаш ва Теҳрон нефтига нисбатан санкцияларни бекор қилиш;

– Бошқа санкцияларни бекор қилиш ва Эроннинг музлатилган активларини ечиш бўйича музокараларни бошлаш;

– Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги урушни тўхтатиш;

– Ядровий масала келишув доирасидан ташқарида қолдирилган, бироқ Эроннинг ядро қуролини ишлаб чиқмаслик ва уранни бойитишни тўхтатиш мажбурияти тилга олинган.

Теҳрон ва Вашингтон ҳали бундай меморандум муҳокама қилинаётганини расман тасдиқлагани йўқ, дейилади агентлик хабарида.

Киритилди: Бугун 08:11. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!