Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон ўртасида жума кунига режалаштирилган музокаралар бекор қилинди

АҚШ ва Эрон ўртасида жума кунига режалаштирилган музокаралар бекор қилинди

АҚШ ва Эрон ўртасида жума кунига режалаштирилган музокаралар бекор қилинди. Бу ҳақда Axios хабар берди.

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Вашингтон Теҳроннинг учрашув формати ва ўтказиладиган жойни ўзгартириш ҳақидаги талабларини рад этди.

Ахios маълумотига кўра, Эрон учрашувни Туркиядан Уммон давлатига кўчириш ва уни икки томонлама форматда ўтказишни таклиф қилган, бироқ бу ташаббус қабул қилинмаган.

"Биз уларга: музокаралар ё шу тарзда, ё умуман бўлмайди, дедик. Улар эса: “Яхши, унда умуман бўлмайди”, деб жавоб беришди", — деди Қўшма Штатларнинг юқори мартабали расмийси.

Киритилди: 23:44 04.02.2026. Ўқилди: 225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!