Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Эрон Трамп даврида дипломатик келишувга эришиши мумкин

АҚШ ва Эрон Трамп даврида дипломатик келишувга эришиши мумкин

Вашингтон ва Теҳрон “ўзаро адоват”га қарамай, якунда Дональд Трампнинг иккинчи муддати давомида дипломатик келишувга эришиши мумкин.

Бу ҳақда пайшанба куни The Wall Street Journal нашри ёзди.

Қайд этилишича, Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи муддатида у билан бирга ишлаганларнинг айримлари АҚШ-Эрон муносабатларида бундай ўзгаришлар бўлишини истисно этмайди. Шу билан бирга, Пентагоннинг собиқ юқори мартабали ходими Майкл Мулрой нашрга айтганидек, Трамп битимлар тузишни яхши кўради, фақат “бу унинг келишуви бўлса”.

Айни пайтда, The Wall Street Journal манбаларига кўра, Трамп Эронга нисбатан санкциялар босимини жиддий равишда кучайтиришни ва унинг нефть етказиб бериш имкониятларини тўхтатишни режалаштирмоқда. Эрон нефти етказиб берилаётган Хитой портлари ҳам санкцияларга дучор бўлиши мумкин. "Ўйлайманки, сиз санкцияларнинг қайтишини кўрасиз ва Трампнинг янги маъмуриятининг Эронни ҳам дипломатик, ҳам молиявий жиҳатдан янада яккалаб қўйишга уринаётганини кўрасиз", деди Оқ уйнинг собиқ расмийси газетага.

Киритилди: 10:51 08.11.2024. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!