Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
АҚШ ва Эрон босқичма-босқич келишувни муҳокама қилмоқда. Унга кўра, Теҳрон Вашингтон Эронга қарши иқтисодий босимни юмшатиши эвазига Ҳўрмуз бўғозини қайта очиши мумкин.
Музокаралардаги асосий тўсиқ — ҳар икки томон ҳам босим ўтказиш воситаларини сақлаб қолмоқчи. АҚШ санкциялар босимини, Эрон эса жаҳон энергетикасининг муҳим йўналишларидан бири бўлган бўғозга кириш имкониятини назорат қилади. Эрон иқтисодий енгиллик эвазига транзит учун ҳақ олиш талабидан воз кечиши мумкин, аммо бўғоз устидан маъмурий назоратни сақлаб қолишни истамоқда.
Форс кўрфази давлатлари Эронга Ҳурмуз бўғозидан босим воситаси сифатида фойдаланиш имконини бериши мумкин бўлган ҳар қандай келишувга қарши чиқмоқда.