Бу Эронга қарши жанговар ҳаракатлар бошланган даврга тўғри келди.
"Биз уруш бошида ўзимизнинг бутун PRSM арсеналимизни сарфлаб юбордик, аммо бизга янги ракеталар етказиб берилмоқда", — деди АҚШ Қуролли кучлари ўт очиш орқали қўллаб-қувватлаш бўйича илғор тажриба марказининг трансформация бўлими раҳбари Жимми Артер.
Қўшма Штатлар PRSM ракеталарини илк марта Эронга қарши ўтказилган амалиёт вақтида жанговар шароитларда қўллаган.
Ушбу турдаги қурол эскириб бораётган АТАCMS тизимларини алмаштириш учун ишлаб чиқилган бўлиб, узоқроқ масофага учиш ва юқори аниқлик хусусиятларига эга ҳисобланади.