Трамп маъмурияти Киев ва европаликларга Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича янги тинчлик режаси "реал вақт режимида" якунланаётганини очиқ кўрсатди.
Бу ҳақда АҚШ расмийсига таяниб, Axios нашри хабар берди.
Расмийнинг сўзларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг делегацияси билан музокаралар чоғида америкаликлар Киев ва унинг Европадаги иттифоқчиларининг позициялари инобатга олинишига ишонтиришган.
Бугун Украина президенти девони Украина раҳбари АҚШ томонидан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасини олганини маълум қилди.
Ғарб матбуоти аввалроқ АҚШда Россия-Украина урушини тугатиш бўйича ишлаб чиқилган 28 банддан иборат режа ҳақида хабар берган эди. Бир қанча манбаларга кўра, бу режа Украинанинг Донбаснинг Украина қуролли кучлари назоратидаги қисмидан воз кечиши, Киевга ҳарбий ёрдамни камайтириши ва рус тилини давлат тили сифатида тан олишини назарда тутади.