Бу ҳақда исмини ошкор қилмаслик шарти билан президент Жо Байден маъмурияти вакили маълум қилди.
"Украина урушга етарлича одамларни сафарбар қилмаяпти ва шунинг учун ҳам ҳозир Донбассда чекинмоқда. Бизга кўпроқ инсоний ресурслар керак. Руслар олдинга силжиб, шарқда барқарор муваффақиятга эришмоқда. Улар Курск вилоятида украиналикларни ортга суришни бошладилар. Энди жанг майдонидаги вазиятни сафарбарлик ва кўпроқ аскарлар ўзгартириши мумкин", — дея америкалик амалдорнинг сўзларини келтиради Reuters.
Байден маъмурияти расмийсига кўра, Киев яна 160 минг одамни сафарбар этиш керак, деб ҳисоблайди, аммо Вашингтон сафарбар қилинганлар сони янада кўпроқ бўлиши кераклигини таклиф қилмоқда.
Украинадаги қонунчиликка кўра, 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар урушга сафарбар қилинади. 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигитлар, айрим истисноли ҳолатлардан ташқари, чақирув ва бошланғич ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар, лекин фронтга жўнатилмайдилар.