АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага янги ёрдам пакетини юборади, деб хабар берди АP ўз исми сир қолишни истаган АҚШ расмийларига таяниб. Пакет таркибига оид тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Ўз навбатида, АҚШ Давлат департаменти Украинага мудофаа ускуналари ва хизматларини 100 миллион долларга сотишга рухсат берди, шу жумладан транспортни капитал таъмирлаш, техник ёрдам, ўқитиш ва «бошқа тегишли логистика элементлари».
Бундан ташқари, Вашингтон ва Киев Украинага Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин музлатиб қўйилган Россия Федерацияси Марказий банки активлари ҳисобидан қайтариладиган 20 миллиард долларлик кредит шартлари бўйича музокараларнинг «илғор босқичида», деб ёзади АП.