Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Украинага Patriot ва NASAMS учун 500 дан ортиқ тутувчи ракеталарни юборди

АҚШ Украинага Patriot ва NASAMS учун 500 дан ортиқ тутувчи ракеталарни юборди


Бу ҳақда Wall Street Journal америкалик расмийларга таяниб ёзмоқда. Улардан бирига кўра, бу таъминотлар жорий йил охиригача Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига бўлган эҳтиёжини қондириши керак.

Ракеталар яқин ҳафталарда Украинага етиб келиши керак, дея аниқлик киритади WSJ. Ёрдам бошқа нарсалар қатори Россия учувчисиз учоқларининг ҳужумлари кучайганлиги сабабли кўрсатилмоқда. Расмийнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришнинг бошқа вариантларини, жумладан, бошқа давлатлардан қурол сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, сайловлар олдидан АҚШ апрель ойига қадар Украинага қолган ёрдамни етказиб бериш ниятида эди. Энди Байден маъмурияти Украинага эҳтимолий музокараларда кучлироқ позицияни тақдим этиш ва мудофаасини кучайтириш умидида январь ойигача Киевга имкон қадар кўпроқ ҳарбий ёрдам ўтказмоқчи.

Киритилди: 23:38 09.11.2024. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!