АҚШ Давлат департаменти Украинага 373,6 миллион долларлик JDAM авиабомбаларини сотиш бўйича эҳтимолий келишувни маъқуллади.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Давлат департаментининг хабарига таяниб маълум қилди.
Ҳужжатга кўра, Киев узоқ масофага учувчи 1200 та KMU-572 ва 332 та KMU-556 русумли JDAM авиабомбалари тўпламини, шунингдек, уларга тегишли ускуналар ва техник ҳужжатларни сотиб олиш бўйича сўров юборган. Келишувнинг умумий қиймати 373,6 миллион долларни ташкил этади. Асосий пудратчи сифатида Boeing компанияси иштирок этади. Етказиб беришнинг аниқ муддатлари кўрсатилмаган.
Маълумот учун, Украина JDAM авиабомбаларидан фронтда 2024 йилдан бери фойдаланиб келади.