Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Украинадан БМТда Россиянинг босқинини қораловчи резолюцияни қайтариб олишни талаб қилди

АҚШ Украинадан БМТда Россиянинг босқинини қораловчи резолюцияни қайтариб олишни талаб қилди

Б уҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Қўшма штатлари ҳукумати БМТда урушнинг учинчи йиллигига муносабати билан АҚШ томонидан тайёрланган резолюциянинг "юмшатилган" варианти учун овоз берилишини истайди. Шу билан бирга, аввалроқ АҚШ ҳукумати Киевга босим ўтказиб, агрессияни қораловчи Украина резолюциясидаги ифода шаклларини юмшатишни талаб қилган, деб хабар беради газета.

The Washington Post манбаларига кўра, Вашингтоннинг бу таклифи Киевни ҳайратга солган, Зеленский мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига ҳужжатни қайтариб олмасликни буюрган. Украинада АҚШ томонидан таклиф этилган вариантни "россияпараст"деб аташмоқда.

"Ҳайратланарлиси шундаки, АҚШ маъмурияти вакиллари Украинага босим ўтказяпти, лекин россияликларга эмас", — дея муносабат билдирди украиналик расмий.

Эслатиб ўтамиз, Украина Европа Иттифоқи билан биргаликда тайёрлаган резолюция бўйича овоз бериш 24 февралда бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:48 22.02.2025. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!