АҚШ ва Украина Флоридадаги музокараларда ҳудудий ён бериш масаласида олдинга силжишга эришмади.
Бу ҳақда ABC манбаларга таяниб ёзмоқда.
"Ҳудудлар масаласида олдинга силжиш аломатлари кузатилмади," - дейилади мақолада.
Қайд этилишича, томонлар музлатилган Россия активлари ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари, шунингдек, мамлакатда сайловлар ўтказилишини муҳокама қилган.