Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Украина компанияларига қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ Украина компанияларига қарши санкциялар жорий қилди

АҚШ Эроннинг Shahed дронларини ишлаб чиқаришда ёрдам берган Украина компанияларига қарши санкциялар жорий қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Агентлик маълумотларига кўра, GK Imperative Ukraina LLC ва Ekofera LLC компаниялари санкциялар остига тушган.

Улар сохта фирмалар сифатида Эроннинг ракета ва Shahed дронларини ишлаб чиқарувчи HESA компаниясига эҳтиёт қисмлар етказиб берганликда айбланмоқда.

Ушбу схемада эронлик воситачилар Батул Шафиеи ва Саид Паҳлавани Нежад ҳам қатнашган бўлиб, улар компонентларни Эрон томонига етказиш ва тўловларни амалга оширишни таъминлаган.

Киритилди: 21:55 13.11.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!