АҚШ транспорт департаментининг собиқ бош инспектори Мэри Скьявонинг айтишича, Вашингтон осмонида самолёт билан тўқнашган вертолёт учувчиси осмонда ҳаракатланаётган номаълум ёруғликни ўзи кузатиб бориши керак бўлган самолёт деб адашган бўлиши мумкин. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзмоқда.
Мэри Скьявонинг сўзларига кўра, "самолёт қўнган ҳудудда яна бир ёрқин ёруғлик пайдо бўлган, шунинг учун вертолёт экипажи нотўғри самолётни кузатган бўлиши мумкин". У воқеа акс этган видеони томоша қилганидан кейин шундай фикр билдирди.
Мэри Скьяво видеони томоша қилар экан, у "ҳақиқатдан ҳам тинч бўлмаган ҳаракатсиз ёруғликка эмас, балки ҳаракатланувчи ёруғликка эътибор қаратганини" таъкидлади:
- Бу шунчаки нуқтаи назар масаласи. Вертолёт учувчиси диққатини ёрқинроқ, ҳаракатланувчи ёруғликка қаратган ва уни ўзи кузатаётган самолёт билан адаштирган бўлиши мумкин деган хавотирлар бор.
Мутахассис, шунингдек, вертолёт жуда ҳам баландликда бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.