Нашрнинг хабар беришича, Трамп маъмурияти Гренландияда жосуслик ишларини кенгайтирмоқда. Улар оролнинг мустақиллик ҳаракати ва маҳаллий аҳолининг АҚШ томонидан ресурсларни қазиб олишга муносабати ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қилмоқда.
Бундан ташқари, Миллий разведка директори Тулси Габбард раҳбарлигидаги юқори лавозимли амалдорлар Гренландия ва Даниядаги Америка манфаатларини қўллаб-қувватловчиларни аниқлаш учун сунъий йўлдошлар, алоқа воситаларини назорат қилиш ва жойлардаги агентлар ёрдамида операцияларни кучайтириш талабини қўйишди.