У Жорж Буш маъмурияти даврида, 1989 йилдан 1993 йилгача мудофаа вазири бўлиб ишлаган. Кейинчалик, 2001 йил январидан то 2009 йил январигача кичик Жорж Буш президентлиги даврида вице-президент лавозимида фаолият юритган.
CNN хабарига кўра, республикачи замонавий тарихдаги энг нуфузли вице-президент ҳамда “терроризмга қарши уруш”нинг асосий меъмори сифатида тилга олинади.
Чейни АҚШнинг Ироққа бостириб киришида ҳал қилувчи рол ўйнаган.