Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Таълим вазирлиги Ҳарвардни $2,2 млрд.лик грантлардан маҳрум қилди

АҚШ Таълим вазирлиги Ҳарвардни $2,2 млрд.лик грантлардан маҳрум қилди

Вазирлик хабар беришича, антисемитизмга қарши махсус қўшма бўлим Ҳарвард университетига ажратилган $2,2 млрд.лик кўп йиллик грантлар ва $60 млн.лик шартномаларни музлатган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати университетнинг $9 млрд.лик давлат маблағларини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бу ҳолат Ҳарвардда таълим ва илмий дастурларни қисқартиришга олиб келиши мумкин.

ОАВга кўра, Трамп маъмурияти моддий ёрдам эвазига университет олдига қатор талаблар қўйган, жумладан, DEI (турлилик, тенглик ва инклюзивлик) дастуридан воз кечиш.

Бунга жавобан Ҳарвард қуйидагича баёнот берди: “Ҳеч қандай партия ҳукумати хусусий университетга нимани ўқитиш, кимни қабул қилиш ёки ишга олишни буюра олмайди”.

Киритилди: 12:12 15.04.2025. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!