Қўшма Штатлар Сурияга қарши санкциялар ва экспорт назорати юмшатилганини эълон қилди.
Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилган.
"Қўшма Штатлар Сурияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида эътироф этишни кўриб чиқишда давом этади”, — дейилади департамент ўз веб-сайтидаги баёнотда.
Баёнотга кўра, санкциялар 180 кунга тўхтатилган, бироқ Сурия бўйича Сезар қонуни бўйича чекловлар Россия ва Эрон билан битимлар учун амалда қолмоқда. Америка фуқаролик товарлари, технологияси ва дастурий таъминотини Дамашққа ўтказишга рухсат берилган.
АҚШ Суриянинг собиқ президенти Башар ал-Ассадга қарши санкцияларни давом эттирмоқда.