Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Суриядаги элчихонасини қайта очди

АҚШ Суриядаги элчихонасини қайта очди

Бу хақида Reuters хабар берди.

Қўшма Штатларнинг Туркиядаги элчиси ва Суриядаги махсус вакили Томас Баррак 29 май куни Сурия пойтахти Дамашқдаги элчихона резиденциясида АҚШ байроғини кўтарди. Бу ҳодиса Суриядаги АҚШ элчихонаси 2012 йилда ёпилганидан бери биринчи марта юз берди.

Элчихонанинг қайта очилиш маросимида Сурия ташқи ишлар ва муҳожирлар ишлари бўйича вазири Ҳасан ал-Шайбоний ҳам қатнашди.

Шунингдек, Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ўз қароргоҳида ТИВ, мудофаа ва разведка хизмати раҳбарлари ҳамроҳлигида Томас Баррак билан учрашув ўтказган.

Киритилди: 22:00 29.05.2025. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!