Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ сўнгги 24 соат ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолётларни жойлаштирди — Axios

АҚШ сўнгги 24 соат ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолётларни жойлаштирди — Axios

Нашрнинг америкалик расмийга таяниб хабар беришича, Яқин Шарққа юборилган самолётлар орасида F-35 Lightning II, F-22 Raptor ва F-16 Fighting Falcon туридаги қирувчилар бор.

Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШ ҳарбийлари президент Доналд Трамп Эронга зарба бериш ҳақида буйруқ берган тақдирда, бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган кенг кўламли операцияга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берилганди.

АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарқ минтақасида USS Abraham Lincoln авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳини жойлаштирган эди. Шунингдек, яқин кунларда Вашингтон минтақада THAAD ракетага қарши мудофаа тизими батареяларини жойлаштириши кутилмоқда.

Бундан ташқари, The New York Times нашрининг хабар беришича, Вашингтон USS Gerald Ford авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳини Кариб денгизидан Яқин Шарқ минтақасига йўналтиради.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!