Администрация мигрантларни тезлаштирилган тартибда депортация қилмоқчи эди. Ҳозиргача бундай тезлаштирилган депортация фақат чегарада тўғридан-тўғри қўлга олинганларга нисбатан қўлланиларди. Январ ойида АҚШ ҳукумати ушбу тартибни бутун мамлакат ҳудудига кенгайтириш ва Штатларда камида икки йил бўлганини исботлай олмайдиган барча хорижликларга нисбатан қўллашга қарор қилган эди.
Бироқ бу режанинг амалга ошишига Вашингтондаги апелляция суди тўсқинлик қилди. Суд 22 ноябрь куни қуйи инстанция қарори — тезлаштирилган депортацияни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни кучда қолдирди. Қуйи суд АҚШ президенти Дональд Трамп администрациясининг режалари бу жараён таъсир қилаётган шахсларнинг ҳаққоний суд иш юритилиши ҳуқуқини бузиши мумкинлигини айтган эди.
Ҳукумат суд қарори устидан апелляция берган. У 9 декабрь куни кўриб чиқилиши керак.