Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Шимолий Кореяда қанча ядро ва кимёвий қурол борлигини айтди   

АҚШ Шимолий Кореяда қанча ядро ва кимёвий қурол борлигини айтди   

Шимолий Корея қуролланишида 60 тагача ядро бомбаси ва 5 минг тонна кимёвий қурол бор. Бу ҳақда АҚШнинг ҳарбий маърузасида эълон қилинди.

“Шимолий Кореянинг ядро қуроли ҳақидаги маълумотлар фарқланиб, уларга кўра, мамлакатда 20 тадан 60 тагача ядро бомбаси ҳамда ҳар йили шундай қуролдан 6 тадан ишлаб чиқариш имконияти бор”, дейилган ҳужжатда. Маъруза муаллифларининг қўшимча қилишича, экспертларнинг фикрича, 2020 йил охиригача Шимолий Корея 100 тагача жанговар каллак ишлаб чиқариши мумкин. 

Америкалик ҳарбийларнинг фикрича, Пхеньян бундай ҳажмдаги қурол захираларини мамлакатдаги тузумни бошқа давлатлар томонидан ўзгартиришга уринишлар ҳолатига сақлайди. Экспертларнинг таъкидлашича, Шимолий Корея ҳар қандай ихтилофда бактериологик қурол қўллаши мумкин. Маълум қилинишича, ракетага ўрнатилган бир фунт (454 грамм) сибир куйдиргиси 50 минггача одамни йўқ қилиши мумкин.

Аввалроқ Шимолий Кореянинг ядро ишланмалари ҳақида БМТ ҳам маъруза тайёрлаганди. БМТ маълумотларига кўра, Пхеньян ўтказилган охирги 6 ядро синови натижасида кичик ўлчамли ядро қурилмасини яратишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 08:38 21.08.2020. Ўқилди: 3517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!