Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Шимолий Корея ва Корея Республикаси ўртасидаги кескинликни юмшатиш устида ишлайди — Трамп

АҚШ Шимолий Корея ва Корея Республикаси ўртасидаги кескинликни юмшатиш устида ишлайди — Трамп

Қўшма Штатлар етакчиси бу ҳақда Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён билан Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда айтди.

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Сеул ва Пхеняндаги раҳбарият ўртасида саммит ўтказишни таклиф қиламан;

◾️ Бир вақтлар ягона Корея давлати бўлган. Ушбу мамлакат жуда катта ва қудратли эди. Сўнгги 2000 йил ичида у Хитой билан 51 марта урушган;

◾️ Жорий йилда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишни истайман;

◾️ Ядро қуролидан ҳоли бўлиш бу катта мақсад. Россия бунга тайёр. Ўйлайманки, Хитой ҳам бунга рози бўлади;
◾️ Путинга Қўшма Штатларга келиш ғояси ёқмаган эди. Унинг Аляскага ташрифи катта ён бериш ҳисобланади;

◾️ Украина ва Россия президентлари ўртасида учрашув ўтказиш муддати уларнинг ўзларига боғлиқ;

◾️ Путин ҳам, Зеленский ҳам учрашувда менинг иштирок этишимни исташади. Балки мен у ерда бўларман, балки йўқ. Агар улар учрашмаса, жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин;

◾️ Америкалик мутахассислар Украинадаги жанговар дронлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганмоқда. Бунгача дронлар уруши бўлмаган, бу бутунлай янги турдаги уруш;

◾️ Ғазодаги можаро келаси икки-уч ҳафта ичида ижобий якун топишига умид қиламиз;

◾️ Хитойнинг қўлида айрим карталар бор. Бизнинг қўлимизда ҳам ажойиб карталар бор. Лекин мен уларни ишлатишни хоҳламайман. Агар фойдалансам, бу Хитойни вайрон қилади;

◾️ Вашингтон Пекин билан “ажойиб муносабатларни” йўлга қўя олишига ишонаман. Мен шу йил Хитойга бораман.

Киритилди: Бугун 12:50. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!