Телерадиоканал маълумотларига кўра, Пентагон Жо Байден маъмурияти томонидан 2022 йилда Украина билан чегарадош давлатлар мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида юборилган ҳарбий кучларнинг бир қисмини чақириб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ўша вақтда Полша ва Руминияга 20 минг америкалик ҳарбий жойлаштирилган эди.
"Агар Вашингтон бу кучларнинг бир қисмини чиндан ҳам олиб чиқса, Қўшма Штатлар Европадаги ўз иттифоқчиларини Россиянинг кучайиб бораётган таҳдиди қаршисида ёлғиз қолдириши мумкин деган хавотирлар кучаяди", — дея муносабат билдирди европалик расмийлардан бири.
Пентагон NBC News журналистларининг мазкур хабарга изоҳ бериш сўровини жавобсиз қолдирган.