Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ сенаторлари Пентагондан Кариб денгизидаги кемаларга берилган зарбаларга далил талаб қилмоқда

АҚШ сенаторлари Пентагондан Кариб денгизидаги кемаларга берилган зарбаларга далил талаб қилмоқда

АҚШ сенаторлари Пентагондан Кариб денгизидаги кемаларга берилган зарбаларни асосли асослаб беришни талаб қилмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нашр манбаларига кўра, ёпиқ брифинг чоғида Мудофаа вазирлиги бош маслаҳатчиси Кариб денгизидаги гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ҳарбий амалиётларнинг мантиқий асосларини айтиб ўтган.

Унинг таъкидлашича, Лотин Америкасидаги айрим наркотик картеллари АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилган. Бироқ мақолада қайд этилганидек, айрим сенаторлар унинг тушунтиришидан норози бўлишди.

Киритилди: 10:00 03.10.2025. Ўқилди: 932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!