Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.
Овоз бериш натижасига кўра 9 аъзо ёқлаб, 8 аъзо қарши овоз берди. Телеканалнинг тушунтиришича, қўмита аъзоларининг овозлари партиявий қарашларга кўра бўлинган.
"Клейтон — миллий хавфсизликка таҳдид солувчи кенг кўламли хавф-хатарларга қарши курашишда бой тажрибага эга бўлган юқори малакали номзоддир. Сенатнинг Разведка бўйича қўмитаси унинг Миллий разведка директори лавозимига номзодини илгари суриш учун овоз берганидан хурсандман", — деди сешанба куни қўмита раиси, Арканзас штатидан республикачи сенатор Том Коттон.