У учун овоз бериш жараёни тарихдаги "сиёсий" воқеага айланди
Қўшма Штатлар Сенати 54 та рози ва 45 та қарши овоз билан Кевин Уорш номзодини Федерал захира тизимининг (ФЗТ) 17-раиси лавозимига тасдиқлади. Пенсильваниялик сенатор Жон Феттерман Уорш номзодини қўллаб-қувватлаган ягона демократ бўлди.
CNN'нинг таъкидлашича, бу ФЗТ раҳбари номзоди бўйича ""тарихдаги энг сиёсийлашган овоз бериш" бўлди.
Трампнинг Федерал захира тизимига нисбатан асосий талабларидан бири — фоиз ставкаларини пасайтиришдир. У буни аввалги раҳбар Жером Пауэллдан ҳам талаб қилган эди. Нашрнинг ёзишича, Уорш бу масалада АҚШ президентига яқинроқ қарашга эга шахс деб ҳисобланади.
Бироқ Уорш Эрон билан бўлаётган уруш сабабли инфляция босими кучайган бир пайтда лавозимга киришмоқда. Инвесторлар Федерал захира тизими базавий ставкани йил охиригача ўзгаришсиз қолдиришини ёки инфляция кучайса, ҳатто оширишини кутмоқдалар — бу эса Трампнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин, дейилади хабарда.