Унинг номзоди учун 51 нафар сенатор овоз берди, 49 нафари қарши чиқди. Демократларнинг барчаси ҳамда республикачи сенаторлар Лиза Мурковски ва Сюзан Коллинз унинг номзодига қарши овоз берди.
44 ёшли Пател ҳуқуқшунос бўлиб, ҳиндистонлик муҳожирлар оиласида туғилган. У Доналд Трампнинг биринчи даврида у Миллий разведка директори маслаҳатчиси ва Пентагон раҳбари штабининг бошлиғи лавозимида ишлаган.
У ФҚБнинг разведка маълумотларини йиғиш бўйича ваколатларини чеклаш ва Трамп қўллаб-қувватлашидан бош тортган ходимларни ишдан бўшатишга чақирган. Шунингдек, Пател Трампнинг Россия билан алоқаси бўйича демократлар партияси қўмитаси ўтказган текширувни обрўсизлантиришда муҳим рол ўйнаган.