Қўшма Штатлар Россияга қарши қўшимча иқтисодий санкциялар жорий этишга тайёр.
Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украина бўйича йиғилишида маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, агар АҚШ Россия "ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларни эътиборсиз қолдиришда" давом этса, унга нисбатан қўшимча босим ўтказишга тайёр.
"Шунингдек, биз Украина мудофаасини қурол билан таъминлашда давом этамиз", — дея қўшимча қилди Доимий вакил.