Россия ва Хитой Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, АҚШга мувофиқлаштириш даражасини кўрсатиш учун қўшма ҳарбий машғулотларни тобора кўпайтирмоқда, деб хабар бермоқда CNN.
◼️Айрим экспертларнинг таъкидлашича, Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик даражасини НАТО иттифоқчиларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш билан солиштириб бўлмайди. Ва агар ХХР ҳукумати бундай операцияни бошлашга қарор қилса, рус қўшинлари Тайванга эҳтимолий ҳужумда иштирок этиши даргумон. Шу билан бирга, Россия босқинчи Хитой армиясига қандайдир ёрдам беришини ҳам инкор этиб бўлмайди.
◼️Россия ва Хитойнинг халқаро майдондаги манфаатлари ҳар доим ҳам мос келавермайди. Масалан, Россия Хитойнинг геосиёсий рақиби Ҳиндистон билан яқин муносабатларни сақлаб қолишда давом этмоқда.
◼️Бошқа экспертларнинг таъкидлашича, Россия ва Хитой, барибир, ўз қуролли кучлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини оширишга интилмоқда ва бу борада муайян интеграцияга эришишга тайёр.