Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ-Россия саммити арафасида Украинани қўллаб-қувватлаш ва Путиннинг Аляскага келишига қарши митинг бўлиб ўтди — BBC

АҚШ-Россия саммити арафасида Украинани қўллаб-қувватлаш ва Путиннинг Аляскага келишига қарши митинг бўлиб ўтди — BBC

Маълумотларга кўра мазкур намойишда бир неча юз киши қатнашган.

Stand UP Alaska жамоат ташкилоти раҳбари Эрин Жексон-Ҳилл саммитдан уч кун олдин “Укринформ” агентлигига берган интервюсида, сафдошлари билан 14 август куни Анкориж марказида “Аляска Украинани қўллаб-қувватлайди” шиори остида митинг ўтказишини айтган, эртаси куни, яъни саммит чоғида, ўша жойда бошқа бир ташкилотнинг митинги бўлишини билдирган.

"Биз авторитар диктаторларни штатимизга таклиф қилишга қаршимиз, айниқса, буни бизнинг губернаторимиз ёки Конгрессдаги вакилларимиз қилмаётган бўлса. Путин ҳарбий жиноятчи ва унга Америка тупроғида ўрин йўқ", — деди Жексон-Ҳилл.

Киритилди: Бугун 12:48. Ўқилди: 1059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!