Бугун 9 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ разведкаси Россия, Хитой, Куба ва Эронни мамлакатдаги президентлик ва парламент сайловларига аралашишга уринишда айблади

 АҚШ разведкаси Россия, Хитой, Куба ва Эронни мамлакатдаги президентлик ва парламент сайловларига аралашишга уринишда айблади

АҚШ разведкаси Россия, Хитой, Куба ва Эронни мамлакатдаги президентлик ва парламент сайловларига аралашишга уринишда айблади. Миллий разведка директори идораси расмийси бу давлатлар сайловларга таъсир ўтказиш саъй-ҳаракатларини кучайтирганини ва шунингдек, онлайн дезинформация барча даражадаги сайловларга таҳдид солаётганини таъкидлади.

Россия, разведка маълумотларига кўра, Украинага ёрдам бериш тарафдори бўлган Конгресс номзодларини қўллаб-қувватлашга путур этказмоқчи ва яна Дональд Трамп номзодини илгари сурмоқда.

Associated Press хабарига кўра, Хитой ҳар икки партия номзодларини Пекин учун муҳим масалалар, масалан, Тайванни қўллаб-қувватлаш бўйича позициялари асосида нишонга олмоқда. Бироқ Хитой Трамп ва Камала Харрис ўртасидаги президентлик пойгасига аралашмади.

Куба ҳукумати орол билан муносабатларни яхшилаш, жумладан, санкцияларни юмшатишга ёрдам берадиган номзодларни илгари сураётгани айтилади.

Эрон, ўз навбатида, Трампнинг қайта сайланишига қарши, Қўшма Штатлар билан кескинлик кучайганидан қўрқиб, Харрисни афзал кўради.

Тўртта давлат ҳам аралашиш ҳақидаги айбловларни рад этди.

Киритилди: 23:44 08.10.2024. Ўқилди: 212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!