Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ расмий каналларни четлаб ўтган ҳолда Гренландиянинг ҳарбий инфратузилмаси ҳақида маълумот олишга уринган

АҚШ расмий каналларни четлаб ўтган ҳолда Гренландиянинг ҳарбий инфратузилмаси ҳақида маълумот олишга уринган

АҚШ расмий каналларни четлаб ўтган ҳолда Гренландиянинг ҳарбий инфратузилмаси ҳақида маълумот олишга уринган.

Бу ҳақда Berlingske нашри мамлакат Қуролли кучлари ва Мудофаа вазирлиги ҳужжатларига таяниб хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январ ойида АҚШ томони оролдаги ҳарбий объектлар, портлар ва авиабазалар, шунингдек алоқа воситалари ва радиолокация иншоотлари ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилган.

Ҳужжатлардан маълум бўлишича, исми ошкор этилмаган АҚШ ҳарбий амалдори икки марта Даниянинг Гренландиядаги Бирлашган Арктика кучлари қўмондонлигига инфратузилма бўйича маълумот тақдим этишни сўраб мурожаат қилган.

Киритилди: 23:38 18.01.2026. Ўқилди: 183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!