Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ қурол-яроғ захираларини қайта тиклаш учун камида тўрт йил керак бўлади

АҚШ қурол-яроғ захираларини қайта тиклаш учун камида тўрт йил керак бўлади

Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, АҚШга Эронга қарши ҳарбий операция ва бошқа мақсадларда сарфланган қурол-яроғ захираларини қайта тиклаш учун камида тўрт йил керак бўлади. Бу ҳақда The Hill нашри ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Эронга қарши операциянинг биринчи босқичида АҚШ ҳарбийлари «жуда катта миқдордаги ўқ-дорилар»ни сарфлаб юборган. АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари Брэд Купернинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш вақтига келиб 13 мингдан ортиқ юқори аниқликдаги қурол-яроғ воситалари қўлланилган.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) таҳлилига таянган мақолада таъкидланишича, АҚШ ўз ихтиёридаги «Patriot» ракеталари захирасининг деярли ярмини, «THAAD» мажмуаларининг ярмидан кўпини ва «Precision Strike Missile» ракеталари захирасининг 45% дан ортиғини ишлатиб бўлган.

Таҳлилчиларнинг баҳолашича, ҳатто Конгресс томонидан зарур молиялаштириш ажратилган тақдирда ҳам, арсеналларни қайта тиклаш камида тўрт йил вақтни олади. Журналистларнинг фикрига кўра, Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операциянинг қайта бошланиши бу муддатни янада узайтириши мумкин.

Киритилди: 19:58 16.07.2026. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!