Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Қатар ва Баҳрайндаги базаларидан ҳарбийларни эвакуация қила бошлади

АҚШ Қатар ва Баҳрайндаги базаларидан ҳарбийларни эвакуация қила бошлади

«Нью-Йорк Таймс» хабарига кўра, АҚШ Эрон билан кескинлик кучайиши ортидан Яқин Шарқдаги айрим базаларидан қўшинларининг бир қисмини эвакуация қилишни бошлаган.

Юзлаб америкалик ҳарбийлар Қатардаги «Ал-Удейд» авиабазаси ҳамда АҚШ Денгиз кучларининг Бешинчи флоти жойлашган Баҳрайндаги ҳарбий иншоотларни тарк этган.

Маълумотларга кўра, ушбу базаларда 30–40 минг нафаргача АҚШ ҳарбийси хизмат қилади. АҚШ Марказий қўмондонлиги эҳтимолий баллистик ракета таҳдидларига қарши ҳимоя мақсадида минтақада иккита авианосецни ушлаб турибди.

20 февраль куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни келишувга мажбурлаш мақсадида чекланган зарба бериш вариантини кўриб чиқаётганини билдирган. Оқ уй вакиллари бундай қарор учун «кўплаб асослар» мавжудлигини таъкидлаган.

Киритилди: 21:35 21.02.2026. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!