Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ прокуратураси Трампга қарши очилган суд ишини тугатди

АҚШ прокуратураси Трампга қарши очилган суд ишини тугатди

Джорджия Бош прокуратураси АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан 2020 йилги президентлик сайловларига аралашганликда айбланган ишнинг тугатилганини эълон қилди.

Бу ҳақда округ прокурори вазифасини бажарувчи Питер Скандалакис имзолаган жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги аризада маълум қилинган.

"Иш материалларини атрофлича ўрганиб, амалдаги қонунчилик ва суд амалиётини кўриб чиққандан сўнг, шунингдек, ишни судьялар ҳайъатида кўриб чиқишдан олдин Бош прокурор nolle prosequi (ишни тугатиш) талаб қилади”, — дейилади ҳужжатда.

Ишнинг тугатилиши сабаби "адолат манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳукмнинг қонунийлигини таъминлаш" бўлган.

Киритилди: 08:40 27.11.2025. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!