Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

AҚШ президенти Хитойга боради

AҚШ президенти Хитойга боради

AҚШ президенти 2026 йил апрел ойида Хитойга боришини маълум қилди.

Доналд Трамп Си Жинпин билан ўтказган телефон мулоқотида унинг 2026 йил апрел ойида Хитойга ташриф буюриш таклифини қабул қилганини билдирди. Шунингдек, Трамп Хитой раисини Қўшма Штатларда кутаётганини таъкидлади.

"Хитой билан муносабатларимиз ниҳоятда мустаҳкам!", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

Бундан ташқари, Доналд Трамп Си Жинпин билан мулоқотда Украина ва Россия ўртасидаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилганини айтди.

Киритилди: 10:24 25.11.2025. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!