Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ президенти Хитой билан муносабатларда “қайта тикланиш” ва “катта ютуқлар” ҳақида баёнот берди

АҚШ президенти Хитой билан муносабатларда “қайта тикланиш” ва “катта ютуқлар” ҳақида баёнот берди

Доналд Трамп кеча Женевада бўлиб ўтган АҚШ ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо божлари бўйича музокараларни шундай изоҳлади.

"Швейцарияда Хитой билан жуда яхши учрашув бўлди. Кўп масалалар муҳокама қилинди, кўплаб келишувларга эришилди. Дўстона, аммо конструктив тарзда тўлиқ тикланиш бўлди. Биз Хитойни Қўшма Штатлар бизнеси учун очиқ кўришни истаймиз, бу ҳар икки давлат, Хитой ва АҚШ учун фойдали. Катта ютуқларга эришилди!" — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоқда.

Хитой ҳозирча бу борада изоҳ бермади. Учрашув арафасида АҚШ оммавий ахборот воситалари Трамп музокара куни Хитойга қарши тарифларни 50 фоизгача тушириши мумкинлигини ёзган эди, бироқ бу содир бўлмади.

Киритилди: 13:12 11.05.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!