АҚШ президенти Дональд Трамп Қатар пойтахти Доҳага етиб келди. У Саудия Арабистонидан Қатарга келган.
Бу ҳақда Оқ уй X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Аэропортда уни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний кутиб олди.
Аввалроқ, у Яқин Шарқ бўйлаб тўрт кунлик сафари доирасида Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди.