АҚШ президенти Нью-Йоркда бир қатор мусулмон давлатлари етакчилари билан учрашувда Ғазодаги урушни якунлаш режасини тақдим этган.
Бу ҳақида Al Hadath хабар берди.
Телеканалнинг манбаларига таяниб хабар беришича, ушбу режада қуйидаги бандлар мавжуд:
◾️ ҲАМАС 48 соат ичида барча исроиллик тирик асирлар ва ўлганларнинг жасадларини Исроилга топширади;
◾️ Исроил минглаб фаластинлик маҳбусларни, жумладан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 100–200 маҳбусни озод қилади;
◾️ Ғазо секторига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва халқаро ташкилотлар орқали гуманитар ёрдам тақдим этилади, Ғазодаги гуманитар жамғарма ёпилади;
◾️ ҲАМАС қуролларини араб давлатлари ва халқаро кучларга топширади;
◾️ Қўшма Штатлар Исроил томонидан Ғарбий соҳилни аннексия қилинишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади;
◾️ Исроил ўз қўшинларини Ғазодан босқичма-босқич чиқаради ва сектор атрофида хавфсизлик ҳудудини яратади;
◾️ ҲАМАС етакчиларига Ғазо секторидан чиқиб кетиш эвазига амнистия таклиф этилади;
◾️ Ғазо секторида вақтинчалик ҳукуматни шакллантириш икки босқичда амалга оширилади. Сектор дастлаб халқаро орган томонидан назорат қилинади, кейинчалик бошқарув фаластинликлардан иборат қўмита қўлига ўтади.