Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Ғазо сектори бўйича янги режасини тақдим этди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Ғазо сектори бўйича янги режасини тақдим этди

Ушбу ташаббус фаластинликларни мажбурий кўчириш ҳақидаги аввалги ғоялардан воз кечилганини кўрсатиб, анклавда тинчлик ўрнатиш ва келажакда Фаластин давлатини барпо этишга замин яратишни мақсад қилади.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, 21 банддан иборат ушбу режа БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бир қатор араб ва мусулмон давлатлари билан муҳокама қилинган. Бу Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги можарога нисбатан позициясида сезиларли ўзгариш юз берганидан далолат беради.

Режанинг асосий йўналишлари:

1. Ғазони “экстремизм ва терроризмдан холи ҳудуд”га айлантириш.
2. Инфратузилмани тўлиқ тиклаш ва вайроналарни бартараф этиш.
3. Исроил ҳарбий амалиётларини босқичма-босқич тўхтатиб, қўшинларни олиб чиқиш.
4. 48 соат ичида гаровга олинганлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини қайтариш.
5. Юзлаб фаластинлик маҳбусларни ва мингдан ортиқ ҳибсга олинганларни озод қилиш.
6. Ғазони тарк этмоқчи бўлган ҲАМАС аъзолари учун шартли афв.
7. Кунига камида 600 та юк машинаси билан инсонпарварлик ёрдамини киритиш.
8. Ёрдамни БМТ, Қизил Ярим ой ва бетараф халқаро ташкилотлар орқали тақсимлаш.
9. Вашингтон раҳбарлигидаги халқаро тузилма ва Фаластин технократларидан иборат ўтиш даври ҳукумати томонидан бошқарув.
10. Ғазони қайта тиклашнинг иқтисодий режасини ишлаб чиқиш.
11. Солиқ ва бож имтиёзлари берилган иқтисодий зона ташкил этиш.
12. Фаластинликларни мажбурий кўчиришга йўл қўймаслик.
13. ҲАМАСни қуролсизлантириш ва унинг сиёсий бошқарувини чеклаш.
14. Минтақавий давлатлардан хавфсизлик кафолатлари.
15. АҚШ ва араб мамлакатлари иштирокида маҳаллий полицияни тайёрлаш.
16. Исроил қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқиш.
17. ҲАМАС ҳамкорлик қилишдан бош тортган тақдирда режани қисман амалга ошириш имконияти.
18. Исроилнинг Қатарга зарба бермаслик мажбурияти.
Келажакда Фаластин давлатини тузишга тайёргарлик.
19. Экстремистик мафкурани зарарсизлантириш дастурлари.
20. Келажакда Фаластин давлатини тузишга тайёргарлик кўриш.
21. Исроил ва фаластинликлар ўртасида кенг қамровли сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш.

Киритилди: 20:15 29.09.2025. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!