"Доналд Трамп маъмурияти мудофаа соҳасига 1,01 триллион доллар ажратишни таклиф қилмоқда, бу тарихдаги энг катта кўрсаткич бўлиб, жорий йилдагидан 13 фоиз кўп. Лойиҳада “Олтин гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, ҳарбий кемалар қурилиши, ядровий қуролларни модернизация қилиш ва ҳарбийлар маошини 3,8 фоизга ошириш назарда тутилган", дея хабар бермоқда агентлик.
Bloomberg'нинг ёзишича, мудофаа харажатларининг бу қадар оширилиши 1980-йилларда президент Роналд Рейган давридаги кўрсаткичларга яқин. Ички хавфсизлик харажатлари эса 65 фоизга оширилади.
Президент Трамп янги бюджет лойиҳасида фуқаролик соҳалари учун сарфларни 22,6 фоизга қисқартиришни таклиф қилмоқда. Бу қисқартишлар, масалан, қайта тикланувчи энергия, атроф-муҳит муҳофазаси, ирқий тенгсизликка қарши кураш соҳаларига таъсир қилади.
Шунингдек, Қўшма Штатларнинг халқаро ёрдам дастурлари, айрим илмий ва таълимий лойиҳалар жиддий қисқартирилади ёки баъзиларининг молиялаштирилиши бутунлай бекор қилинади. NASA'нинг Ой дастури ҳам қайта кўриб чиқилади ва унинг ўрнига муқобил тижорий лойиҳаларга устуворлик берилади.
Маълумот учун, Қўшма Штатларда янги молиявий йил 1 октябрда бошланади.