Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ пойтахтида ўлим жазоси жорий этилади

АҚШ пойтахтида ўлим жазоси жорий этилади

Трамп АҚШ пойтахтида ўлим жазоси жорий этилиши ҳақида фармон имзолади.

Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, Вашингтонда (Колумбия округи) сўнгги йилларда олиб борилган “юмшоқ сиёсат” жиноятчиликнинг кескин ўсишига олиб келган ва пойтахт аҳолиси, меҳмонлари ҳамда федерал идоралар фаолиятини хавф остига қўйган.

АҚШ бош прокурори Пэм Бонди эса бутун мамлакат бўйлаб ўлим жазосига рухсат беришни хоҳлашини билдирди.

АҚШ пойтахтида сўнгги қатл 1957 йилда амалга оширилган эди. 1981 йилда Вашингтон шаҳар кенгаши ўлим жазосини бутунлай бекор қилган. Аммо Колумбия округининг махсус мақоми ва федерал ҳукумат назорати сабабли президент Доналд Трамп бу қарорни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 17:35 26.09.2025. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!