Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Польшадан тушунтириш сўради

A A A
АҚШ Польшадан тушунтириш сўради

Польша расмийлари Киевга янги қурол-яроғ етказиб беришдан бош тортгач, АҚШ ҳукумати Варшавадан Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини тушунтиришни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Пентагондаги юқори мартабали манбага таяниб хабар берди.

Агентлик суҳбатдошига кўра, Польша ҳануз Украинани қўллаб-қувватлашга тайёр, бироқ расмий Варшаванинг позицияси ноаниқ. Бироқ манбанинг таъкидлашича, Польша ва Украина ўртасидаги келишмовчиликлар ортидан “Киевни қўллаб-қувватловчи коалиция бирлиги ҳали дарз кетмаган”.

Европалик дипломатлардан бирининг Bloomberg агентлигига айтишича, Польша дипломатлари хорижлик ҳамкасбларини кичикроқ бўлса-да, Украинага ҳарбий ёрдам давом этишига шахсий ишонч билдирган.

Манбанинг фикрича, Польшанинг ёрдамдан бош тортиши Украинадаги ҳарбий амалиётларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки бу НАТО бирлигига путур етказади.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни Польша бош вазири Матеуш Моравецки Польша Украинага ортиқ қурол етказиб бермаётгани, чунки мамлакат ўз армиясини қуроллантираётганини айтди.

Киритилди: 20:31 23.09.2023. Ўқилди: 4663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!