АҚШ ҳарбийлари "Олтин гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизимининг биринчи синовларини 2026 йилда якунлашни ва 2027 йилда парвоз синовларини бошлашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, синов дастури ер усти синовларини, тўхтатувчи ракеталарнинг иккита парвоз синовини ва 2029 йил охирига қадар нишонни тўхтатиб туриш намойишини ўз ичига олади.
Агар ер усти синовлари 2026 йилга қадар муваффақиятли якунланса, АҚШ ҳукумати тўхтатувчи ракета ишлаб чиқарувчиларига 60 миллион доллар тўлашга тайёр.
2026 йил июнь ойида Пентагон котиби Пит Хегсет Вашингтон томонидан ишлаб чиқилаётган "Олтин гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизимининг муваффақиятли синови ҳақида эълон қилди.