АҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси (USOPS) сузиш, енгил атлетика ва бошқа спорт турлари бўйича миллий федерацияларини президент Доналд Трампнинг феврал ойидаги фармонига “амал қилиш мажбурияти” ҳақида огoҳлантирди.
"Қайта кўриб чиқилган сиёсатимиз аёллар учун адолатли ва хавфсиз мусобақа муҳити таъминланишини назарда тутади", дейилади қўмита раҳбарияти юборган мактубда.
Халқаро Олимпия қўмитаси эса алоҳида спорт федерацияларига Олимпия ўйинларида ўз қоидаларини белгилашга рухсат берган, айрим федерациялар бу йўналишда аллақачон чоралар кўрган.
Фақат биологик жинсни тан олиш ҳақидаги фармон АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан 20 январ куни, у лавозимга киришганидан сўнг дарҳол имзоланган ҳужжатлар қаторига киради. Бу фармонга кўра, транс-аёлларнинг аёллар мусобақаларида иштирок этиши тақиқланади. Шунингдек, транс-аёлларга спорт мусобақаларида иштирок этишга рухсат берган мактаб ва университетлар давлат маблағларидан маҳрум этилади.