АҚШ маъмурияти ноқонуний муҳожирлар учун ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этганлар учун мукофотни 3000 долларгача оширишга қарор қилди.
Бу ҳақда ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм "Х" ижтимоий саҳифасида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, бу тўлов жорий йилнинг охиригача ўзини-ўзи депортация қилиш учун ариза берганларга тўланади.
"Ушбу таътил мавсумида америкалик солиқ тўловчилар ноқонуний иммигрантларнинг мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишлари учун рағбатни уч баравар оширди. Йил охирига келиб, CBP Home App иловаси ёрдамида ўзини-ўзи депортация қилган ноқонуний муҳожирлар 3000 доллар бонус олиш ҳуқуқига эга бўладилар" - деб ёзди у Х саҳифасида.
Аввалгидек, уларнинг самолёт чиптаси ҳам АҚШ ҳукумати томонидан қопланади. Бундан ташқари, иммиграция қонунчилигини бузганлик учун жарима ва бошқа жазолар кечирилади.
Жорий йилнинг январь ойидан бери 1,9 миллион ноқонуний муҳожир АҚШга ўзини-ўзи депортация қилиш имкониятидан фойдаланган.