Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ НАТО давлатларини ўз захираларидаги қуролларни Украинага ўтказишга чақирмоқда

АҚШ НАТО давлатларини ўз захираларидаги қуролларни Украинага ўтказишга чақирмоқда

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио НАТО иттифоқчилари Украина учун барча қурол-яроғлар учун ҳақ тўлашини айтди.

У шу тариқа NBC News телеканалида АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига изоҳ берди.

"Биз иттифоқчиларимизни Украинага зарур бўлган қурол-яроғ, мудофаа тизимлари билан таъминлашга ундашда давом этамиз, кейин эса улар ўз захираларини тўлдириш учун биз билан алоҳида молиявий келишувлар тузиши мумкин", - деди Рубио.

Унинг қўшимча қилишича, Украинага керак бўлган баъзи тизимлар Европадаги иттифоқчилар учун мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg нашри АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни 14 июль куни эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Киритилди: 10:20 12.07.2025. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!