Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ NATO'дан хориждаги операцияларини қисқартиришни талаб қилди

АҚШ NATO'дан хориждаги операцияларини қисқартиришни талаб қилди

Politico'нинг хабар беришича, Вашингтон NATO'ни кенг кўламли глобал ҳамкорлик тузилмаси эмас, балки соф Евроатлантика мудофаа иттифоқи сифатида кўришни истамоқда. АҚШ позициясига кўра, алянс ўзининг асосий вазифасига — аъзо давлатларни ҳимоя қилишга қайтиши, кенгайиш ва ташқи минтақаларда фаолият юритишни камайтириши керак.

NATO'даги икки дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ алянсдан Ироқдаги миссияни 2026 йил сентябрига қадар якунлашни сўраган. Миссиянинг асосий мақсадларидан бири ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш эди.

Шунингдек, АҚШ Косоводаги миссияни ҳам қисқартириш ниятида эканини билдирган. Бу эса европалик иттифоқчилар орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Европа ташқи алоқалар кенгаши катта илмий ходими Энджелуше Морина ушбу миссия минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун ўта муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидламоқда.

Мазкур миссияларни бошлаш ёки тугатиш учун NATO'га аъзо барча 32 давлатнинг розилиги талаб этилади.

Шу билан бирга, АҚШ июл ойида Анқарада ўтказилиши режалаштирилган NATO саммитига Украина ҳамда алянснинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлари — Австралия, Янги Зеландия, Япония ва Жанубий Кореяни таклиф қилишга қарши чиқмоқда. Мазкур давлатлар фақат саммит доирасидаги қўшимча тадбирларга жалб этилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Алянс ичида бу ёндашув “завод созламаларига қайтиш”, яъни NATO фаолиятини унинг асосий вазифаси билан чеклаш, мудофаадан ташқарига чиқадиган операцияларни қисқартириш сифатида баҳоланмоқда. Ушбу сиёсатга қарши чиқаётган иттифоқчилар ҳамкорликлар тийиб туриш ва умумий мудофаа тизими учун муҳим аҳамиятга эгалигини билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 14:16. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!