Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ наркотик ортилган яна бир қайиқни йўқ қилди

АҚШ наркотик ортилган яна бир қайиқни йўқ қилди

Пентагон котиби Пит Хегсет Тинч океанидаги халқаро сувларда АҚШ кучлари томонидан наркотик моддалар контрабандаси бўйича қайиқ йўқ қилинганини маълум қилди.

Хегсет бу ҳақда Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Хегсет қайиқда гиёҳванд моддаларни олиб кетаётган икки киши бўлганини айтди. Ҳар иккиси ҳам ҳужумда ҳалок бўлган.

"Ҳеч бир картелнинг АҚШ армиясига қарши имконияти йўқ", дея қўшимча қилди Хегсет.

Сўнгги ҳафталарда АҚШ кучлари гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш баҳонасида қайиқларни йўқ қилиш ҳақида бир неча бор эълон қилишди.

Киритилди: 10:00 05.11.2025. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!